Линклар

Бугун Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастури бўйича ҳисоботини эълон қилади.


Президент Маҳмуд Аҳмадийнажот Эрон ўзининг ядровий дастуридан воз кечмаслиги тўғрисида яна бир бор баёнот берди. Уранни бойитиш ишларини тўхтатиш борасида БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон олдига қўйган ултиматум муддати кеча ниҳоясига етди. Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резоляцияда, агар Теҳрон талабларни бажармаса, унга қарши санкциялар жорий этилиши назарда тутилган.
БМТ бош котиби Пан Ги Мун бундай баёнот берди: “Мен Эрон расмийларини БМТ ХК резолюцияси талабларини бажариш ҳамда халқаро ҳамжамият, хусусан, Европа Иттифоқи билан музокараларни давом эттиришга даъват қиламан”.
Буюк Британия бош вазири Тони Блэр ва АҚШ давлат котиби Кондолиза Райслар Эроннинг ҳаракатларини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG