Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Ироқдаги инглиз ҳарбийлари сони келаси ой давомида 1600 аскарга қисқаришини маълум қилди.


Ҳозир Ироқда Буюк Британиянинг 7 минг кишилик ҳарбий контингенти жойлаштирилган. Парламентда чиқиш қилган бош вазир британиялик ҳарбийларнинг қолган қисми ўз ишини охирига етказмагунча Ироқда қолишини билдирди.
“Ироқда қоладиган Британия ҳарбий бўлинмалари Ироқ ҳарбий кучларини тайёрлаш, уларга кўмак бериш, Эрон-Ироқ чегарасини назорат қилиш, таъминот йўли хавфсизлигини кафолатлаш, энг асосийси, экстремист гуруҳларга қарши амалиётларни олиб бориш ва лозим бўлганда Ироқ армиясига кўмак бериш каби вазифаларини бажаради”, - деди Тони Блэр.
XS
SM
MD
LG