Линклар

logo-print

Ослодаги Нобель қўмитаси 2007 йилги Нобель Тинчлик мукофоти учун 181 та ариза тушганини маълум қилди.


Қўмита раиси Геир Лундестаднинг билдиришича, ариза топширганларнинг 135 таси якка шахслар, қолган 46 таси ташкилотлардир. Бу мукофот соҳиби жорий йилнинг 12 октябрида эълон қилинади. Айни пайтда Нобель тинчлик мукофотининг икки совриндори катта сиёсатга киргани маълум қилинди. Хабарларга кўра, гватемалалик Ригоберта Менчу сентябрь ойига белгиланган президент сайловига ўз номзодини қўйишга қарор қилган. Ишчи-деҳқонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун у 1992 йилда Нобель Тинчлик мукофотига сазовор бўлган эди. Тинчлик мукофотининг ўтган йилги соҳиби бангладешлик Муҳаммад Юнус эса “Фуқаролар ҳукумати” номли партия тузганини расман эълон қилди.
XS
SM
MD
LG