Линклар

НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схефер Афғонистон расмийлари ва альянс вакиллари билан учрашиш мақсадида Кобулга борди.


Хабарларга кўра, Схеферга НАТО олий бош қўмондони генерал Жон Крадокк ҳамроҳлик қилмоқда. Куннинг биринчи ярмида Схефер 37 давлат ҳарбийларидан ташкил топган халқаро кучлар бош қўмондони, америкалик генерал Дан МакНеил билан учрашган. Шунингдек, унинг Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан учрашуви режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG