Линклар

logo-print

Атом энергияси халқаро агентлиги Эроннинг ядровий дастури бўйича ҳисоботини эълон қилди.


Ҳисоботда айтилишича, Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 21 февралга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини бажармаган.
Венада ўтказилган матбуот анжуманида нутқ сўзлаган БМТ бош котиби Пан Ги Мун: “Эрон БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан берилган муҳлат ичида қўйилган талабларни бажарилмаганидан чуқур афсусдаман. Биз Эроннинг Хавфсизлик кенгаши резолюцияси талабларини тўлиқ бажариши ва шу билан кенгаш қабул қилган жазо чораларига чап беришига умид қилаётган эдик”, - деди.
АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс жаҳоннинг қудратли давлатлари БМТ Хавфсизлик кенгаши билан биргаликда Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиб, музокараларни бошлаши учун барча воситаларни ишга солишни режалаштираётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG