Линклар

Украина парламенти – Верховний Рада ташқи ишлар вазири лавозимига президент тавсия қилган Владимир Огризко номзодини маъқулламади.


Огризко номзодига етакчи коалиция қарши овоз берди. Президентни қўлламаганлар фикрича, Огризконинг ташқи ишлар вазири этиб тайинланиши Россия билан муносабатларнинг яхшиланишига хизмат қилмайди.
Владимир Огризко депутатлар олдида қилган чиқиши чоғида бундай деди:
“Ташқи ишлар вазирлигига ҳар қандай номзод энг аввало мамлакатимизнинг олий қонунчилик органи қабул қилган қонунлардан келиб чиқиб иш кўрмоғи керак. Ўша қонунлардан бири – Украина миллий хавфсизлиги принциплари тўғрисидаги қонунда Россия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли стратегик ҳамкорлик қилиш билан бир пайтда ташқи сиёсатимизнинг устивор йўналишлари Европа Иттифоқи ва NATOга кириш эканлиги белгилаб қўйилган”.
Конституцияга кўра президент Юшченко қайтарилган номзодни парламент ҳукмига такроран тавсия қилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG