Линклар

logo-print

“Косово келажаги тўғрисидаги қарорни бу ўлкада яшайдиган томонларнинг ўзларигина қабул қилишлари мумкин”, - деб баёнот берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.


Берлинда қилган чиқиши чоғида у жумладан бундай деди:
”Косово келажаги тўғрисидаги қарорни бу ўлкада яшайдиган томонларнинг ўзларигина қабул қилишлари мумкин. Ҳеч ким уларга бу қарорни мажбурлаб қабул қилдиролмайди”.
Сербия БМТнинг Косоводаги махсус вакили Марти Ахтисаари томонидан тайёрланган режага қатъиян қарши чиқмоқда. Режага биноан Косовонинг мустақилликка эришиш имкони пайдо бўлади. Белграднинг мақсади асосан албанлар истиқомат қиладиган Косовога мухторият мақоми бериб, уни Сербия таркибида сақлаб қолишдир.
XS
SM
MD
LG