Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 21 февралга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиш тўғрисидаги талабини бажармаганини расман маълум қилди.


Теҳроннинг БМТ талабларига бўйсунмаганига жавобан, Вашингтон, Лондон ва Париж Хавфсизлик кенгаши резолюциясида назарда тутилган жазо чораларини кучайтиришга ҳаракат қилажакларини билдирди. АҚШ Давлат департаменти вакили Том Кейси бундай деди:
“Албатта, Эроннинг бўйсунмаслигига жавобан халқаро ҳамжамиятнинг қўшимча ҳаракатлари кутилмоқда”.
Айни пайтда Вашингтон мазкур муаммони ҳал қилиш учун куч ишлатишга уринмаслигини таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG