Линклар

logo-print

Италия президенти Жоржио Наполитано ҳукуматга ишонч масаласи парламентда овозга қўйилгунга қадар Романо Продига бош вазир вазифасини бажаришни топширди.


Сенат ҳукуматнинг ташқи сиёсати, жумладан, Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда Италиянинг иштироки борасидаги режани тасдиқламаганидан сўнг Р.Проди 21 февраль куни бош вазир лавозимидан истеъфо берган эди. Р.Проди ҳукуматга ишонч масаласи имкон қадар тез овозга қўйилишини хоҳлашини айтди.
“Менга шундай ишонч билдирган Республика президентига ҳамда мени қўллаб-қувватлаётган кўпчиликка миннатдорлик билдираман. Мен оғир вазиятда мамлакатга ёрдам бериш ва аллақачон бошланган иқтисодий ислоҳотларни давом эттиришга қарор қилган жипслашган коалиция билан бирга парламентдан имкон қадар тез фурсатда ишонч овозини олишга ҳаракат қиламан”, – деди Романо Проди.
XS
SM
MD
LG