Линклар

Шиаларнинг Ироқдаги муқаддас Нажаф шаҳрида 8 мингга яқин киши таниқли уламонинг ўғли Умар ал-Ҳаким АҚШ ҳарбийлари томонидан қўлга олинганига қарши норозилик намойиши ўтказди.


АҚШ аскарлари Умар ал-Ҳакимни 23 февраль куни Эрондан қайтиб келаётган пайтда чегара текширув пунктида ҳибсга олган эди. У бир неча соат ушлаб турилгандан кейин қўйиб юборилди. Умар ва унинг қўриқчилари ўзларини шубҳали тутгани учун қурол контрабандачиси эканликда гумонланиб ушлангани айтилмоқда. Умарнинг отаси Абдул Азиз ал-Ҳаким Ироқ ҳукуматидаги шиаларнинг энг йирик Ироқ исломий инқилоби олий кенгаши раисидир. АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Халилзод Умар ал-Ҳакимнинг қўлга олиниши сабабини билмаслигини айтиб узр сўради. Умарнинг сўзларига кўра, Америка ҳарбийлари унга нисбатан қўпол муомалада бўлган. Воқеа муносабати билан Ироқнинг шиалар яшайдиган Карбало ва Басра шаҳарларида ҳам кичик намойишлар ўтказилди.
XS
SM
MD
LG