Линклар

Индонезиянинг бортида пайшанба куни ёнғин чиққан йўловчи кемаси якшанба куни тўсатдан сувга ғарқ бўлди.


Кема чўкаётган пайтда унинг бортида текширув олиб бораётган бир гуруҳ мутахассислар ва журналистлар бор эди. Воқеада бир одам нобуд бўлди, уч нафари бедарак йўқолди. Якшанба куни денгиздан яна 21 та жасад топилгандан кейин 22 февраль куни Жакартадан эндигина жўнаб кетган кемада содир бўлган ёнғин оқибатида ўлганлар сони 41 тага етгани маълум қилинди. Фалокат юз берган пайтда кемада юзлаб одам бўлган. Улардан уч юзга яқини қутқариб олинган.
XS
SM
MD
LG