Линклар

logo-print

Покистон пойтахти Исломободда Ислом анжумани ташкилоти бош котиби Акмалиддин Эҳсонўғли ва етти мусулмон давлати ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди.


Миср, Индонезия, Иордания, Малайзия, Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокара чоғида Яқин Шарқ минтақасида юзага келган вазият, хусусан, Исроил-Фаластин можароси, Ироқда давом этаётган зўравонликлар, шунингдек, Эроннинг ядровий дастури каби масалалар муҳокама этилди. Музокарадан сўнг қабул қилинган қўшма баёнотда вазирлар Яқин Шарқдаги можароларини куч билан эмас, балки дипломатик йўллар орқали ҳал этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG