Линклар

logo-print

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Кремлда президент Владимир Путин билан учрашиб, АҚШ Эронга ҳужум уюштириши мумкинлиги тўғрисида тарқалаётган миш-мишлардан ташвишда эканини маълум қилди.


“Эронга зарба берилиши тўғрисида пайдо бўлаётган тахминлар кўпайиб бораётгани бизни ташвишлантирмоқда. Бундай имкониятни АҚШ вице-президенти ҳам эҳтимолдан соқит қилмади. Шунинг учун биз Эрон раҳбариятига қилган мурожаатингиз ва олти давлат раҳбарлари билан алоқаларингизни инобатга олган ҳолда музокаралар ечимини топиш учун барча имкониятларни ишга соламиз”, - деди С.Лавров.
24 февраль куни АҚШ вице-президенти Дик Чейни Оқ уй ва унинг иттифоқчилари Эроннинг ядро қуроли яратишига йўл қўймаслигини билдирган эди. 20 февраль куни эса АҚШ Мудофаа вазирлиги расмий Вашингтон Эронга зарба бериш режасини ишлаб чиққани ҳақидаги иддаоларни кескин рад этганди.
XS
SM
MD
LG