Линклар

Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг “Оскар” мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди.


Бу йилги беллашувда “Оскар”ларнинг аксариятини сиёсий руҳдаги фильмлар қўлга киритди. “Энг яхши хорижий фильм” номинациясида Германиянинг собиқ ГДРнинг “Штази” хавфсизлик хизмати агентлари тўғрисидаги “Бошқаларнинг умри” фильми ғалаба қозонди. “Энг яхши эркак бош роли” учун совринга “Шотландиянинг сўнгги қироли” фильмида угандалик диктатор ролини ўйнаган Форест Виттакер эга бўлди. Кутилганидек “Энг яхши аёл бош роли” учун “Оскар” “Қиролича” фильмида Елизавета II образини яратган Ҳелен Мирренга насиб этди. “Йилнинг энг яхши фильми” беллашувида кинорежиссёр Мартин Скорсезенинг “Муртад” фильми ғолиб чиқди. Унинг ўзи ҳам “Энг яхши кинорежиссёри” номинациясида ғолиб бўлди. Шу пайтгача Мартин Скорсезе “Оскар”га беш маротаба номзод бўлган, бироқ ҳеч қачон совринни қўлга киритмаган эди.
XS
SM
MD
LG