Линклар

Фаластиннинг “Ҳамас” ҳаракати раҳбари Холид Машъал Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.


“Ҳамас”нинг халқаро эмбаргони бекор қилиш борасида қўйган талабларини қўллаб-қувватлагани учун Россияга миннадорлик билдирган Х.Машъал қудратли давлатлар раҳбарларини Фаластиннинг янги бирдамлик ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга ва тинчлик музокаралари борасида Исроилга босим ўтказишга чақирди. Яқин Шарқ тинчлик жараёнига воситачилик қилаётган “тўртлик” орасида Россия “Ҳамас” ҳаракати билан дипломатик алоқаларни йўлга қўйган ягона давлат ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG