Линклар

logo-print

Эрон исломий инқилоби посбонлари корпуси ўтган ҳафтада курд исёнчиларига қарши олиб борилган амалиёт чоғида ҳарбий вертолёт қулагани ва 14 аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади.


Бу ҳақдаги баёнотда айтилишича, воқеа Туркия чегарасидан 50 километр узоқликда жойлашган Хой шаҳри яқинида рўй берган. Бу воқеадан сал аввал инқилоб посбонлари 17 исёнчини йўқ қилган. Эрондаги исёнчи курдларнинг “Озод Курдистон партия”си вакиллари вертолётнинг уриб туширилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG