Линклар

Кутилмаганда Исломободга келиб, Покистон президенти Парвез Мушарраф билан музокара ўтказган АҚШ вице-президенти Дик Чейни Покистоннинг қабилалар назоратидаги ҳудудларида “Ал-Қоида” жангарилари қайтадан бирлашаётгани борасида хавотир билдирди.


Покистон расмийлари тарқатган баёнотда айтилишича, Дик Чейни толиблар баҳорда НАТОнинг Афғонистондаги кучларига қарши ҳужум уюштириши ҳақидаги разведка маълумотлари АҚШда жиддий хавотир уйғотаётганини таъкидлаган. Сўнгги пайтда Покистоннинг Афғонистонга туташ чегара ҳудудларда фаоллиги ортган “Толибон” ва “Ал-Қоида” жангариларига қарши фаол кураш олиб бормаётгани Кобул ва Вашингтоннинг танқидига учрамоқда. Покистон раҳбари Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет билан ҳам учрашди. Британиялик расмий учрашувда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва Афғонистонда инглиз ҳарбийлари сонини ошириш каби масалалар муҳокама этилганини маълум қилди. Буюк Британия мудофаа вазири Дес Браун эса Афғонистонга қўшимча британиялик 1400 ҳарбий юборилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG