Линклар

Россия Бош вазири Михаил Фрадков тўрт кунлик сафар билан Токиога борди.


Сафар давомида унинг ўз ҳамкасби Шинзо Абе билан билан музокара олиб бориши хабар қилинмоқда. Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, музокаралар чоғида асосий эътибор томонлар ўртасида савдо муносабатларига қаратилади. Шу ой аввалида Япония Бош вазири Япониянинг Курил оролларини қайтариш тўғрисидаги талабини яна тилга олган эди. Россияда жанубий Курил ороллари, деб юритилувчи айни ҳудуд масаласи икки бош вазир учрашувида муҳокама этилмаслиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG