Линклар

БМТнинг Гаагадаги Халқаро суди Сербия ҳукумати 90 йиллар бошидаги босниялик мусулмонлар геноциди учун тўғридан-тўғри жавобгар эмас, деган қарор чиқарди.


90 йиллар бошидаги Босния урушида 8 мингга яқин босния мусулмонлари Сребреница шаҳрида қатлиом қилинган эди. Халқаро суд таъкидича, Сербия бу фалокат юз бермаслиги учун яна қўшимча куч сафарбар қилиши мумкин эди. Бироқ, босния серблари гуруҳлари Белградга бўйсунмаган ҳолда ҳаракат қилганини тан олиш лозим, дея қайд этилади суд қарорида.
Суднинг бу қарори ҳақида Европа Иттифоқи раҳбарияти аъзоси Хавер Солана шундай муносабати билдирди:
“Биз суд қарорини қабул қиламиз. Назаримизда, бу қарор тарихнинг энг оғриқли, кўплаб инсонларга қайғу келтирган саҳифасини ёпиш имконини беради”.
XS
SM
MD
LG