Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари ва Германия Эрон ядровий дастури бўйича янги резолюция лойиҳаси устида иш бошлади.


Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франциянинг юқори мартабали дипломатлари иштирокида Лондонда ўтган учрашув самарали бўлди, деб эътироф этмоқда, Британия Ташқи сиёсат бошқармаси. Бошқарма тарқатган баёнотда айтилишича, томонлар инқирозни дипломатик йўл билан ечиш истагини билдирган.
АҚШ давлат департаменти расмийси Шон Маккормак бу борада шундай баёнот берди:
“Биз умид қиламизки, томонлар музокаралар йўлини танлайди. Давлат котиби Кондолиза Райс бу борадаги таклифлар ўз кучида қолишини аниқ таъкидлади. Бироқ биз Эрон ҳукуматига эслатиб қўймоқчимизки, агар улар музокараларни бошламаса, бунинг ўзига яраша оқибатлари бўлади. Эрон дунё мамлакатлари томонидан дипломатик изоляцияга солинади”.
Эрон уранни бойитиш дастуридан воз кечмагани учун унга қарши санкцияларни кучайтириш чора-тадбирлари муҳокама этилмоқда.
XS
SM
MD
LG