Линклар

Москвада “Ҳамас” ҳаракати раҳбари Холид Машъал билан учрашган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Кремль Ғарб давлатлари томонидан Фаластинга жорий этилган халқаро эмбаргони бекор қилиш учун бор имкониятни ишга солишини билдирди.


“Фатҳ” ва “Ҳамас” ўртасида миллий бирдамлик ҳукумати тузиш тўғрисида имзоланган келишувни олқишлаган С.Лавров: “Макка шаҳрида бўлиб ўтган учрашув иштирокчилари соғлом ақл намоён қилди, энг асосийси, Фаластин миллати олдидаги бурчларини адо этди, деб ҳисоблаймиз. Бу йўналишдаги ҳаракатларни фаол равишда қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, - деди.
Х.Машъал ҳам Россиянинг “жасур қадамларига” юқори баҳо берди.
“Биз Россия президенти Владимир Путиннинг Яқин Шарққа, хусусан, Саудия Арабистони ва минтақадаги бошқа давлатларга амалга оширган сафарини муҳим, деб биламиз. Бу ташрифни Россиянинг араб ҳамда ислом давлатлари билан бўлган алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида қўйилган муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз”, - деди “Ҳамас” раҳбари.
XS
SM
MD
LG