Линклар

Шри-Ланка шарқидаги аэропорт ўққа тутилиши оқибатида ғарблик уч дипломат ва бир қанча фуқаро жароҳатланди.


Хабарларга кўра, Италиянинг мазкур давлатдаги элчиси бошидан жароҳат олган, АҚШ, Германия дипломатларига эса енгил тан жароҳати етган. Ҳужум учун масъулиятни “Тамил илама озодлиги йўлбарслари” гуруҳи жангарилари ўз зиммасига олди. Айни пайтда Шри-Ланка ҳукумати кучлари жангарилар истеҳкомларига қарата ҳаво зарбаси бергани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG