Линклар

logo-print

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Теҳрон уранни бойитиш ишларини тўхтатмаслигини яна бир бор маълум қилди ва Ғарб давлатларининг Эронга қўяётган талабларини “ноқонуний”, деб баҳолади.


Куни-кеча БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия вакиллари ўз ядровий дастуридан воз кечишни истамаётган Эронга қарши янги резолюция жорий этиш масалаларини муҳокама этишни бошлади. Ўтган ҳафтада Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 21 февралга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиш тўғрисидаги талабини бажармаганини расман маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG