Линклар

Грузия президенти Михаил Саакашвили ва Еврокомиссия расмийси Жозе Мануэл Баррозо Брюселлда учрашиб, Тбилиси ва Европа Иттифоқи алоқаларини муҳокама қилди.


Баррозо Грузияда бораётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни қувватлади ва минтақавий низоларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирди:
“Биз Грузиядаги минтақавий муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этишга тайёрмиз. Биз Грузия суверенитетига амал қилган ҳолда ўз ёрдамимизни кўрсата оламиз, деб умид қиламиз. Шунингдек, Москва ва Тбилиси муносабатларида сақланиб қолаётган муаммолар юзасидан амалий қарор йўллари топилади, деб қаттиқ умид қиламиз”, - деди Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэл Баррозо.
XS
SM
MD
LG