Линклар

Европа Кенгашининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Чеченистонни қийноқлар систематик равишда қўлланадиган давлат, дея эътироф этди.


Бошқарма раҳбари Томас Хаммарберг сешанба кунги чиқишида Чеченистондаги қамоқхоналардан бирини яқинда шахсан кўздан кечирганини маълум қилди. У мамлакат президенти вазифасини бажараётган Рамзан Қодиров билан ҳам учрашган ва учрашув чоғида маҳбуслар билан суҳбатлар натижасида нафақат уларнинг хўрланиши, балки қийноққа солиниши борасида ҳам маълумотга эга бўлганини айтган. Айни вақтда, Хаммарберг, гап фақат алоҳида ҳолатлар эмас, балки систематик равишда давом этиб келаётган қийноқлар ҳақида бораётганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG