Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр Ироқдаги Британия ҳарбийлари сонини қисқартириш мақсадини изоҳлади ва бу борада шундай баёнот берди.


“Ироқда содир бўлаётган воқеалар учун мен ўзимни маъсул, деб ҳис қиламанми? Албатта, ҳа. Лекин мен бегуноҳ одамларнинг террорчилар қўлида қурбон бўлаётгани ва Ироқнинг аксар халқи тинч яшаши учун тўсқинлик қилаётганлар ҳаракати учун жавобгарликни бўйнимга олишга тайёр эмасман. Биз террорчилар одамларни ўлдиргани учун айбдормиз, дейишимиз билан террорчиларнинг иддаоларини тан олган бўламиз. Бунга эса йўл қўймаслик керак”.
У Британия ҳарбийларининг кўпчилик қисми Ироқ жанубида хавфсизликни таъминлаш мақсадида қолдирилишини ҳам эслатиб ўтди.
XS
SM
MD
LG