Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий яна бир бор Теҳрон музокараларга тайёр, аммо, уранни тўйинтириш ишларини тўхтатмайди, деб баёнот берди.


“Биз умид қиламизки, учрашувлар натижасида жасурона қарор қабул қилинади. Яъни, Эрон билан музокараларни давом эттириш йўли танланади. Биз ядровий дастур бўйича музокараларнинг бошқа иштирокчилари билан иккитомонлама алоқалар айни муаммо ечимида яхши натижа келтиради, деб ҳисоблаймиз”.
АҚШ, Европа Иттифоқи, Россия ва Хитой расмийлари иштирокида душанба куни Лондонда якунланган учрашувда Эронга қарши санкцияларни кучайтиришга келишиб олинди. Ҳозирда БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу борада янги резолюцияси лойиҳаси устида иш бормоқда.
XS
SM
MD
LG