Линклар

logo-print

Халқаро Хельсинки федерацияси Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари фаолларига нисбатан тазйиқлар мунтазам давом этаётган мамлакат, дея эътироф этди.


Ҳисоботда айтилишича, инсон ҳуқуқлари фаолларининг оила аъзолари ҳам Ўзбекистон расмийларининг тазйиқларига учрамоқда. Федерация ижроя директори Аарон Родес Озодлик билан суҳбатда шундай деди:
“Федерациямиз Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари фаолларининг даҳшатли даражадаги оғир аҳволи ҳақида ҳисобот тайёрлади. Брюселлда туриб биз бу ҳисоботни чоп этимоқчи ва Европа Иттифоқи раҳбарилари ҳамда Европарламент аъзоларига тақдим қилмоқчимиз. Биз Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан санкцияларни бекор қилмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз”.
Федерация ҳисоботи чоршанба куни Брюсселда Европа парламентининг инсон ҳуқуқлари қўмитасига тақдим этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG