Линклар

28 февраль куни чеченистонлик ўнлаб қочқин БМТ Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигининг Озарбойжон пойтахтидаги ваколатхонаси олдида норозилик намойиши ўтказди.


Чеченистонлик қочқинлар вакили Рамзан Мулаевнинг билдиришича, улар ўзига юридик мақом берилишини талаб қилган.
“Чунки яшаш шароитимиз чидаб бўлмас аҳволда. Агар Озарбойжонда бизга ҳеч нарса бера олмасалар, олий комиссарликдан бизни учинчи давлатга кўчиришни талаб қилмоқдамиз. Бу ерга яшашимизга имкон беринг, дегани келдик”, - деди Рамзан Мулаев.


* * * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG