Линклар

Етти ойлик танаффусдан сўнг Пхеньянда Шимолий ва Жанубий Корея расмийларининг ҳукумат доирасидаги учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувда Шимолий Корея томони Жанубий Кореяни кўрсатиб келинган гуманитар ёрдамни қайта тиклашга чақирди. Жанубий Корея расмийлари эса Пхеньянни ядровий дастурдан воз кечиш тўғрисида 13 февраль куни эришилган келишувга тезроқ амал қилишга ундади. Ўтган йил кузда Шимолий Корея атом бомбаси синовини ўтказгандан сўнг расмий Сеул ўзининг коммунистик қўшнисига кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатган эди. АҚШ Давлат департаменти ҳам дипломатик алоқаларни қайта тиклаш мақсадида АҚШ ва Шимолий Корея вакиллари учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилди. Хабарларга кўра, АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Ҳилл 5-6 март кунлари Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ке Гван билан музокаралар ўтказади.
XS
SM
MD
LG