Линклар

logo-print

Ироқ расмийлари хавфсизлик масаласига бағишлаб Бағдодда ўтказиладиган халқаро анжуманда АҚШ, Эрон ва Сурия вакиллари қатнашиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.


Ироқ бош вазири маслаҳатчиси Сами ал-Асқарий БМТнинг беш доимий аъзоси ҳам қатнашадиган бу анжуманни ўтказиш санаси муҳокама этилаётганини билдирди. Дастлабки хабарларга кўра, анжуманни март ойида ўтказиш мўлжалланган. Эрон расмийлари ҳам бу анжуманда иштирок этиши ва Ироқда тинчлик ўрнатилиши учун барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG