Линклар

Бағдоднинг Байя туманида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 10 киши нобуд бўлди.


АҚШ қўмондонлиги пойтахт шимолида “Ал-Қоида”га алоқадорликда гумон қилинган 8 жангари ўлдирилгани ва 6 нафари ҳибсга олинганини билдирди. Бағдодга яқин бўлган Муқтадия шаҳрида Ироқ парламенти депутати Салим ал-Жуборийнинг икки укаси номаълум шахслар томонидан ўлдирилиб кетилгани ҳам хабар қилинмоқда. 27 февраль куни эса Ироқ бўйлаб бир қанча портлашлар содир этилди. Рамади шаҳридаги жамоат боғида бомба портлаши туфайли 18 киши қурбон бўлди, қурбон бўлганларнинг аксарияти ёш болалардир.
XS
SM
MD
LG