Линклар

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда халқаро миқёсда рақобатбардош иқтисодиётни яратишга чақирди.


Парламентга қилган йиллик мурожаатида, Назарбоев, нефт-газ, темир йўл ва энергетика соҳасини монополиядан чиқариш кераклиги ҳақида гапирди. Сиёсий ислоҳотлар ҳақида гапира туриб у Қозоғистонда парламент кафолатлари кенгайтирилиши ва мамлакат президентлик республикаси бўлиб қолишини таъкидлади: “Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Қозоғистон президентлик республикаси бўлиб қолади, мамлакатда президентлик бошқаруви сақланади”.
XS
SM
MD
LG