Линклар

logo-print

Куба президенти Фидел Кастро ўзини яхши ҳис қилаётгани ва давомли хасталикдан сўнг энди тузалиб бораётганини билдирди.


У Венесуэла президенти Уго Чавес иштирокида бораётган радиошоуда телефон орқали чиқиш қилди:
“Мен инсониятни сабр қилишга чақираман. Кундан кун ўзимни яхши ҳис қилиб бораяпман. Мамлакат илгарилашда давом этаяпти — энг муҳими шу. Ва, мен ўз миссиямни хотиржам якунлаб олишимга имкон беришингизни сўрайман”, - деди Куба президенти Кастро.
Ўтган йил июл ойида 80 ёшли Кастро мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди. Унинг соғлиги ҳақида ахборот бериш мамлакатда таъқиқланган. Сўнгги олти ой давомида мамлакат президенти вазифасини Фидел Кастронинг укаси Раул Кастро бажармоқда.
XS
SM
MD
LG