Линклар

АҚШ ҳукумати кўпчилиги Марказий разведка бошқармаси агентларидан иборат 26 нафар америкаликни Италияга бермаслигини маълум қилди.


Яқинда Миландаги судя бу фуқаролар Италия махсус хизматлари ходимлари билан бирга судга тортилиши ҳақида қарор чиқарган эди. Улар 4 йил муқаддам Италияда Ислом уламосининг ўғирланишида айбланмоқда. Уламо экстремист ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган ва Мисрга олиб борилган. Уламонинг ўзи Мисрда қийноққа солингани ҳақида айтган эди. АҚШ давлат департаменти расмийси Жон Беллинжер эса айрим давлатларнинг АҚШ Марказий разведка бошқармаси Европадаги фаолияти терговига доир ҳаракатлари АҚШ ва Европа Иттифоқининг разведка соҳасидаги ҳамкорлигига путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG