Линклар

Германия канцлери Ангела Меркел Украинани Европа иттифоқига қўшилиши ҳали кун тартибига чиқмагани тўғрисида баёнот берди.


Меркел Берлин шаҳрида Украина Бош вазири Виктор Янукович билан музокаралар олиб борди. Учрашувлардан сўнг берилган матбуот анжуманида сўзлаган Меркел, айни вақтда, Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида эркин савдо макони ташкил этиш режасини қувватлашини таъкидлаб ўтди.
Виктор Янукович эса бу борада: “Биз уққанимиз энг муҳим ишора — Европа Иттифоқининг эшиклари Украина учун очиқлигидир. Бу ҳақда Украина ва Иттифоқ ўртасида яқин 10 йил ичидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувда ҳам айтилади”, - деди.
XS
SM
MD
LG