Линклар

Кобулда Эрон ва Афғонистон таълим вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувдан сўнгги матбуот анжуманида вазирлар Теҳрон ва Кобул расмийлари ўзаро маданий алоқаларни кенгайтириш устида ишлаётганини маълум қилди. Эрон олий таълим вазири Маҳмуд Фаршидий ўз ҳукумати Эронда ўқишни давом эттиришни истаган афғонистонлик талабаларга стипендия ажратишини таъкидлади.
“Биз стипендиялар борасида келишиб олдик. Ҳозирча Эронда 600 га яқин талаба таҳсил олмоқда. Бу соҳадаги ҳамкорлигимиз давом этаверади ва шахсан мен афғонистонлик яна 50 талабага стипендия ажратишни ваъда қиламан”, - деди М.Фаршидий.
Афғонистон таълим вазири эса Эрон Кобул университетининг тиббиёт бўлимига 800 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули ажратганини билдирди.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG