Линклар

Чеченистон пойтахти Грознийда Кремль ташаббуси билан уюштирилган инсон ҳуқуқларига бағишланган анжуман бошланди.


Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари комиссари Томас Ҳамамберг ҳам иштирок этаётган бу анжуманга Чеченистоннинг муваққат президенти Рамзан Қодиров раислик қилмоқда. Россиядаги таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари эса бу тадбирни бойкот қилди. Улар фикрича, йиллар давомида инсон ҳуқуқларини оëқ ости қилган Р.Қодировнинг инсон ҳуқуқлари мавзуида ўтказилаëтган анжуманга раислик қилиши ақлга сиғмас ҳолатдир.
XS
SM
MD
LG