Линклар

Чехиянинг Темелинск атом электр станциясида махсус сиғимлардан 2000 литр радиоактив сув ташқарига оқиб кетди.


Чехия расмийлари авария ишчиларнинг хатоси туфайли рўй берганини айтмоқда. Компания вакилларининг билдиришича, айни пайтда авария оқибатлари бартараф этилган. Радиоактив моддалар АЭС ҳудудидан ташқарига чиқмагани аниқланган. Темелинск АЭС собиқ Совет Иттифоқи ва Америка технологиялари асосида қурилган. Қўшни Австрия Чехиядан бу АЭСни ёпишни талаб қилаётир.
XS
SM
MD
LG