Линклар

Эронда исломий инқилоб посбонлари корпуси аскарлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувда 17 жангари йўқ қилинди.


Хабарларга кўра, тўқнашув мамлакат ғарбида, Туркия ва Ироқ чегараларига яқин бўлган ҳудудда рўй берган. Отишмада инқилоб посбонлари тўрт аскарини йўқотган. Сўнгги ҳафта мобайнида Эрон хавфсизлик кучлари ва курд исёнчилари ўртасида тўқнашувлар бир неча бор қайд этилди. Эрон исломий инқилоб посбонлари корпуси раҳбари агар расмий Бағдод ўз ҳудудида яширинган курд жангариларини қувиб чиқармаса, Эрон ҳарбийлари уларни Ироқда ҳам таъқиб этишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG