Линклар

logo-print

БМТ ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Афғонистонда наркотиклар борасидаги вазият кескин ёмонлашаётганини билдирди.


Қўмита тақдим этган йиллик ҳисоботда айтилишича, Афғонистонда ноқонуний равишда кўкнори етиштириш кўлами ўтган йилга нисбатан 59 фоиз ошган ва рекорд даражага етган.
“2005 йилга солиштирилганда Афғонистонда кўкнори етиштириш кўлами кенгайган. Бу, ўз навбатда, қўшни давлатларга ҳам таъсир этган, чунки афғон кўкнорисидан олинган маҳсулотлар, жумладан, героин мазкур давлатлар орқали Европанинг сердаромад бозорларига юборилмоқда”, - деди қўмита вакили Бейт Ҳамонд.
Қўмита маълумотига кўра, айни пайтда жаҳонда наркотик моддаларни истеъмол қилиш бўйича Эрон биринчи ўринни эгаллаб турибди. 2006 йил мобайнида эса Марказий Осиё давлатларида ҳам гиёҳвандлик моддаларини истемол қилиш ва наркотрафик кўрсаткичлари ошиб борган.
XS
SM
MD
LG