Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Тожикистон расмийларининг энергетика муаммоларига бағишланган учрашуви натижасиз якунланди.


Хабарларга кўра, учрашувда Тожикистонга берилаётган электр қуввати миқдорини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинган. Бундан ташқари, Туркманистондан электр энергиясини Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистонга транзит қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Жорий ҳафта бошида Туркманистон Тожикистонга йилига бир миллиард киловатт соат электр энергиясини экспорт қилиш имконига эга эканини маълум қилган эди. Ҳозир Тожикистон электр энергиясини Ўзбекистон ва Қирғизистондан импорт қилади.
XS
SM
MD
LG