Линклар

Озарбойжон ва Грузия расмийлари ўз ҳудудларида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қуриш борасида АҚШ ҳукумати билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди.


1 март куни АҚШ ракета мудофааси агентлиги раҳбари генерал-лейтенант Генри Оберинг Вашингтон Кавказ минтақасида ракета ҳужумига қарши радар ўрнатишни истаётганини билдирган эди. Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳазар Иброҳим Кавказда мудофаа тизими қуриш борасида АҚШ ўз мамлакатига ҳеч қандай таклиф киритмагани ва мазкур масалада музокаралар олиб бормаганини айтди. Грузия томони ҳам бу масалада АҚШ расмийларидан ҳеч қандай таклиф тушмаганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG