Линклар

Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяга чекланган озиқ-овқат кўмагини қайта тиклашни режалаштирмоқда.


Бу ҳақда Жанубий ва Шимолий Корея вакилларининг Сеулда бўлиб ўтган тўрт кунлик музокараларидан сўнг эълон қилинди. Жанубий Корея вакилларининг билдиришича, расмий Сеул қўшни давлатга гуруч ҳамда қишлоқ хўжалиги учун ўғит маҳсулотлари етказиб беради. Бироқ бу режа амалга ошиши учун Шимолий Корея 60 кун ичида ўзининг ядровий дастурини тўхтатиш борасида ўтган ойда имзолаган шартнома талабларини бажариши шарт. АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте ҳам Токиода қилган чиқишида Вашингтон Пхеньянга жорий этган сакцияларни бекор қилиши ва қора рўйхатдаги давлатлар сафидан олиб ташлашидан аввал Шимолий Корея томонидан муҳим ишлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG