Линклар

logo-print

Ироқ Ички ишлар вазирлиги Дажла вилоятида ўғирлаб кетилган полиция ходимларидан 14 нафарининг жасади топилганини маълум қилди.


Вазирлик матбуот котиби генерал Абдул Карим Халафнинг айтишича, полициячиларнинг жасади Дажла яқинидаги туманлардан бирида топилган. Суннийларнинг “Ал-Қоида”га алоқаси борлиги айтилаётган “Ироқ ислом давлати” гуруҳи Дажлада жами 18 полициячини ўғирлаб кетганди. Гуруҳнинг билдиришича, полиция ходимларининг ўғирланиши яқинда шиа мазҳабидаги полиция ходимларининг сунний аёлни зўрлагани тўғрисида тарқалган хабарга жавоб тариқасида амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG