Линклар

Чеченистон парламенти республика президентлигига Рамзан Қодиров номзодини маъқуллади.


Унинг номзодини 1 март куни Россия президенти тақдим этган эди.
“Биринчи навбатда, мени қўллаб-қувватлаган жамоатчилик, мамлакат президенти ва сизларга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Агар бизга ишонсангиз, биз Россия манфаатлари учун хизмат қиламиз”, - деди Чеченистоннинг янги президенти парламентда қилган чиқишида.
Чеченистоннинг собиқ раҳбари Аҳмад ҳожи Қодировнинг ўғли Рамзан ўтган ойда республиканинг муваққат президенти этиб тайинланган эди. Бундан олдин у бош вазир лавозимида фаолият юритган. Р.Қодиров Чеченистонда катта қудратга эга бўлган махсус кучлар бўлинмасига ҳам раҳбарлик қилади. Айни пайтда инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Р.Қодировнинг ҳарбий бўлинмасини республикада инсон ҳуқуқларини поймол этиш, одам ўғирлаш ва қийноқларга солиш каби амалиётларни қўллашда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG