Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Саудия Арабистонига жўнаб кетиши олдидан ўз мамлакати бу давлат билан алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини айтди.


Эрон раҳбарининг Саудия подшоҳи Абдуллоҳ билан учрашиши режаланган. Музокара чоғида Ироқдаги мазҳаблараро уруш, Ливандаги сиёсий бўҳрон, шунингдек, Теҳроннинг ядровий дастури борасида Ғарб билан юзага келган можаро каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда. Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, М.Аҳмадийнажот ва подшоҳ Абдуллоҳ ўртасидаги учрашув 4 мартга мўлжалланган бўлишига қарамай, бир кун олдин ўтказилиши мумкин. Эрон раҳбарининг Саудияга ташрифи неча кун давом этиши номаълум.
XS
SM
MD
LG