Линклар

logo-print

Исломобод расмийлари АҚШнинг Афғонистондаги кучларига “Ал-Қоида” жангариларини Покистон ҳудудида ҳам таъқиб қилишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.


Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Тасним Аслам Исломобод ва Вашингтон ўртасида бундай келишув йўқлигини билдирди. Исломободнинг бу баёноти АҚШ армияси генерали Дуглас Лют Америка ҳарбийлари Покистон ҳудудидаги террорчиларни нишонга олиши мумкинлигини айтганига жавобан янгради.
XS
SM
MD
LG