Линклар

Санкт-Петербург шаҳрида мухолифатнинг уч мингдан ортиқ тарафдори Кремлга қарши “Норозилар юриши” деб аталган рухсат этилмаган намойишда қатнашди.


Тадбир қатнашчилари “Инқилоб”, “Путинсиз Россия”, “Йўқолсин полиция давлати” каби шиорларни айтиб бақирди. “Бошқа Россия” мухолифат блоки раҳбарлари уюштирган мазкур сиёсий тадбир зўравонлик билан тугади. Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари ўртасидаги тўқнашувдан сўнг ўнлаб одам ҳибсга олинди. Намойишни кузатган “Озодлик” мухбири ҳибсга олинганлар орасида ашаддий миллатчи, Миллий большевистик партия раҳбари Эдуард Лимонов борлигини хабар қилди. “Бошқа Россия” сиёсий блокига Э.Лимоновдан ташқари шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров, Россиянинг собиқ бош вазири Михаил Касьянов ва бошқалар аъзо. Улар Россия президенти Владимир Путинни 2008 йилда ўтказиладиган президент сайлови олдидан фуқаролар эркинликларини чеклаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG