Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбий манбаларининг маълум қилишича, Афғонистонда толиблар жангарилари портловчи модда жойланган машинани халқаро кучларга қарашли карвонга йўналтирган.


Томонлар ўртасида бошланган отишмада тинч аҳоли вакилларидан 16 киши ҳалок бўлган, 24 нафари жароҳатланган. Мамлакат шарқидаги Жалолобод шаҳри аҳолиси бу ҳақдаги хабардан сўнг халқаро кучларга қарши кўп сонли норозилик намойиши уюштирган. НАТО етакчилигидаги кучлар Афғонистон мамлакат жанубида рўй берган жанглар давомида икки аскарини йўқотганини ҳам маълум қилди. Аммо бу ҳақдаги баёнотда ўлган аскарлар қайси давлат вакиллари экани ва улар қаердаги жангда ҳалок бўлгани ойдинлаштирилмаган.
XS
SM
MD
LG